Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ирода Тўлаганова халқаро ташкилотнинг масъулиятли лавозимига тайинланди

Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида Осиё теннис федерацияси директорлар кенгашининг анъанавий йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш давомида ташкилот учун янги раҳбарият сайлаш кун тартибига қўйилган асосий масала бўлди.

Аҳамиятлиси, овоз бериш якунларига кўра, Ўзбекистон теннис федерацияси бош котиби Ирода Тўлаганова Осиё теннис федерациясининг директорлар кенгашидан жой олди. Таиландлик Китсомбат Еуаммангкол эса ташкилотнинг янги раҳбари сифатида сайланди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ирода Тўлаганованинг янги ва шу билан бирга, яна бир масъулиятли лавозимга тайинлангани билан муборакбод этиб, келажакдаги фаолиятида омад тилайди.