- Нолиш билан вақт ўтказмайди. Иродаси мустаҳкам инсон ҳеч қачон қўлини қовуштириб, соатлаб арзи ҳол қилмайди. Чунки улар масъулиятни ҳис қилишади ва ҳаётларида ўзлари бош роль ижрочиси эканлигини англашади.
- Ўзига-ўзи ҳукмрон. Бошқаларнинг ишларини назорат қилишмайди ва уларни атрофдагилар бошқаришига йўл қўймайди. Айниқса, иш борасида ҳис-ҳаяжонини ташқарига чиқаришмайди, ақл билан йўл тутишади.
- Ўзгаришлардан ўзини олиб қочмайди. Чунки матонатлилар ўзгаришлардан қўрқмайди. Ўзгаришлар иложсиз ишдек туюлмайди. Шунинг учун бошлаган ишларини омадли якунлашади.
- Арзимас воқеалар учун куйинмайди. Улардан ҳеч қачон тиқилинч йўлда қолиб кетгани ёки бирор буюмини йўқотиб қўйгани ҳақидаги шикоятни эшитмайсиз. Диққатларини бир жойга тўплаб, вазиятнинг ечимини излашади.
- Ҳаммага ёқишга уринмайди. Сабаби, у билади, ҳамманинг кўнглини бирдек олиб бўлмайди. Ва кимдир уни рад қилишидан қўрқмайди. Уларга салбий муносабатда бўлганларга ҳам яхши гапиришда давом этиб, хушмуомалалик билан илтимосларини амалга оширади.
- Таваккал қилишдан чўчимайди. Тўғри, улар шошқалоқлик билан ўйламасдан қадам ташлашмайди, аммо керак пайтда таваккал қилишни ҳам билишади. Чунки, аввало, ақл тарозисида ҳаммасини тортиб кўришади.
- Ҳассасини бир марта йўқотади. Яъни хатоларидан хулоса чиқариб, иккинчи бор бунга йўл қўйишмайди.
- Ўзгаларнинг ютуғига ҳасад қилмайди. Ва атрофдагиларни чин дилдан қутлашади. Билишадики, кимки меҳнат қилса, унга омад кулиб боқади.
- Омадсизликка дуч келса, ортга қайтмайди. Ҳар қандай мағлубиятдан киши ўзига нимадир олиши, дунёқараши ўсиши мумкинлигини билишади.
- Катта натижаларни кутишмайди. Сабаби, вақт ва кучини аниқ марра сари сарфлаб, натижани олдиндан чамалашади.