Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ишсиз фуқаролар ва меҳнат мигрантлари касбга ўқитилади

Тойлоқ туманида Президентимизнинг жорий йил 11 августдаги «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросига бағишланган вилоят семинари ўтказилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов бошқарган семинарда туманлар ҳокимининг ўринбосарлари, бандлик бошқармаси ва бўлимларининг бошлиқлари профессионал таълим ҳудудий бошқармаси, касб-ҳунарга ўқитиш мактаблари раҳбарлари, ташқи меҳнат миграцияси бўлими ва бошқа соҳага алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди. Қарорда белгиланганидек, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва меҳнат мигрантларини касбга тайёрлаш тартиблари тушунтирилди.

Семинар давомида иштирокчилар Тойлоқ туманидаги касбга ўқитиш маркази фаолияти билан танишишди.