Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Иштихонлик тадбиркорларни нима қийнаяпти?

Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Маъруф Абдураззоқовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

– Ишлайман, ўз тадбиркорлигимни йўлга қўйиб элга хизмат қиламан деган инсоннинг интилиш ва изланишлари давлат эътиборида, – дейди М.Абдураззоқов. – Уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш асосий вазифамиздир. Шу боис режа-график асосида асосан жойларга чиқиб, ишбилармон, шижоатли кишиларни ўйлантираётган масалалар, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганяпмиз.

Иштихон туманида ўтказилган сайёр қабулда 41 та мурожаат рўйхатга олинган. Таҳлилларга кўра, 23 та банк ва кредит йўналишида, 4 та ер ажратиш ва 14 та бошқа масалаларда мурожаатлар билдирилган.

Қабул давомида мурожаатларнинг 8 таси ҳал этилган. Қолганлари ташкилотлар билан биргаликда 1 ҳафта муддатда ўрганиб, ўрнатилган тартибда қаноатлантирилиши белгиланган.

Иштихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.