Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Италияда юбка кийган эркак қамоққа олинади. Бу факт...

- Австралияда шаҳар бўйлаб қоп-қора либос кийиб юриш таъқиқланади. Шу билан бирга Бэтмен либосини кийиб юриш ҳам мумкин эмас...
- Мексикада бировнинг мўйловини устидан кулиш умуман мумкин эмас. Ҳаттоки суратдагисига ҳам...
- Монтанада аёл почта орқали эрига келган хабар ёки хатни яшириб қўйган бўлса жиноий жавобгарликка тортилади. Маълум миқдорда жарима тўлайди.
- Индианада саримсоқ истеъмол қилган фуқаро тўрт соатгача жамоат транспортига чиқиши мумкин эмас. Шунинг билан бирга маданий ҳордиқ чиқариладиган жойларга ҳам бориши ман этилади.
- Арканзасда кечки соат олтидан кейин итларнинг ҳуриши таъқиқланади.
- Бирмада ноқонуний компьютерни уйида сақлаган киши 15 йиллик қамоқ жазосини олиши тайин.
- Японияда император буйруғига биноан 1603 йилдан буён сузиш мактаб дарслигига фан сифатида киритилган.
- Италияда юбка кийган эркак қамоққа олинади.
- Францияда чўчқаларга Наполеон деб ном қўйиш мумкин эмас.
- Сингапур кўчалари озодалиги билан дунёда энг олдинги ўринда туради. Кўчага ахлат ташлаган одам (оддий қоғоз бўлаги бўлса ҳам) 600 доллар жарима тўлайди. Шунинг учунми бу ерда сақич сотиш таъқиқланган.
- Лондондаги ҳар қандай соҳилдан ўлик ҳолда топилган китнинг калласи қиролга тегишли. Думи эса қироличаники бўлади.

- Жолитеда (Иллинойс штатида) аёл киши дўконга кириб, олтитадан зиёд либосни кийиб кўрса, қамалади.

- Дунёда илк бора муаллиф ҳуқуқи деган қонун 1710 йили Англияда пайдо бўлган.
- Дунёда илк бора 1151 йилда Исландияда вабо касаллиги ва ёнғин учун суғурта қилдириш амалга оширилган.
- Вашингтонда қурилаётган бинолар Жорж Вашингтон ҳайкалидан баланд бўлиб кетмаслиги керак.
- Швейцарияда орден ва медаллар умуман йўқ. Бу билан улар фуқароларини қонунан бирдай кўришини исботламоқчи бўлишган.
- Кембриж қонунига кўра кўчада теннис ўйнаш қатъиян таъқиқланади.
- Урагвайда 1992 йилгача дуэлга рухсат этилган.
- Швецияда ит эгаси унинг бўйига қараб солиқ тўласа, Норвегияда итнинг узунлигига қараб солиқ олинади.
- Замбия қонунларига кўра сайёҳлар пигмей (паст бўйли) одамларни суратга олиши мумкин эмас.