Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жанубий Кореяда жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

2019 йил 1 августга ўтар кечаси Кёнгбук провинциясида (Корея Республикаси) юзага келган ўзаро жанжал оқибатида Ўзбекистон фуқароси Р.Т. жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу жиноятни содир қилишда гумонланиб Ўзбекистон фуқароси С.С. қўлга олинган ва ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Элчихона мазкур вазиятни назоратга олган ва Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг вакиллари билан ҳамкорликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш бўйича консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.