Жанубий Корея президенти иккинчи уринишда ҳибсга олинди
Жанубий Кореядаги терговчилар президент Юн Сок Ёлни иккинчи уринишда ҳибсга олди.
12 кун аввал бўлгани каби, президент қароргоҳидаги кўп соатлик қарама-қаршиликдан сўнг, терговчилар бу сафар Юнни Коррупция бўйича тергов бюросига олиб келишга муваффақ бўлишди.
Юн аввалроқ қисқа видеомурожаат эълон қилган, унда ҳали ҳам ҳибсга олиш ноқонуний эканлигига ишонишини, аммо қон тўкилишини олдини олиш учун терговчилар ва полицияга бўйсунишга қарор қилганини айтди.
Декабрь ойи бошида Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга уриниб кўрди, шундан сўнг парламент уни исёнга уринишда айблаб, давлат раҳбарига импичмент эълон қилди.
Юн 14 декабрдан бери (парламент унга импичмент эълон қилиш учун овоз бергач) президентлик лавозимидан четлаштирилди, бироқ уни лавозимидан четлаштиришдан олдин импичмент Конституциявий суд томонидан тасдиқланиши керак. Суд қарор қабул қилмагунча, Юн Сок Ёл расман президент бўлиб қолади.
Юн Сокнинг ўзи декабрь ойининг биринчи ярмида давлат тўнтаришига уриниш айбловларини рад этиб, ҳарбий ҳолат жорий этилиши “сиёсий деб ҳисобланган қарор” эканлиги ва буни давлатни ҳукумат ишини фалаж қилган мухолифатдан ҳимоя қилиш учун қилганини таъкидлади.