Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловни рад этди ва ҳарбий ҳолат жорий этиш тўғри қарор эканини айтди
- 12.12.2024 13:24
- 59
- Хориж
Унинг фикрича, ҳарбий ҳолат даврида парламентга қўшин юборишни исён билан тенглаштириб бўлмайди.
Юн Сок Ёл президентлик ваколатларидан "миллатни ҳимоя қилиш ва ҳукумат ишларини нормаллаштириш учун" ҳарбий ҳолат эълон қилиш ва ҳукуматни фалаж қилган мухолифатга қарши фойдаланганини даъво қилмоқда.
Жанубий Корея президенти буни "тўғри сиёсий қарор" деб атади ва истеъфога чиқиш ҳақидаги чақириқларни рад этди.
Ҳукмрон партия раҳбари эса ҳамон президентга импичмент эълон қилиш учун овоз беришга чақирмоқда.
Жанубий Корея парламенти биринчи хоним Ким Гун Хига нисбатан қимматли қоғозлар бўйича фирибгарлик юзасидан махсус тергов ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ҳам қўллаб-қувватлади.
Теглар:
Жанубий Корея