Жанубий Кореянинг собиқ президенти яна ҳибсга олинди
- 10.07.2025 16:03
- 34
- Хориж

Reuters агентлигининг хабар беришича, Юн Сок Ёл суд уни қайта ҳибсга олиш учун ордер чиқарганидан кейин яна бир кишилик камерага ўтди.
Юн ўтган декабрь ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга уриниб кўрди. Кейин парламент уни исёнга уринишда айблади ва импичмент эълон қилди.
Хабар қилинишича, прокурорлар Юн ҳарбий ҳолатни оқлайдиган жавобни қўзғатиш учун Шимолий Корея осмонида ҳарбий дронларни учиришга буйруқ бергани ҳақида далиллар топган.
Юн биринчи марта январь ойида, Сеулдаги қароргоҳига бостириб кирилганда ҳибсга олинган эди. Икки ой ўтгач, суд ҳибсни техник сабабларга кўра бекор қилди ва қўйиб юборилди, аммо унинг суд жараёни давом этмоқда. Уни умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси кутмоқда.
Июнь ойида Жанубий Кореяда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва мухолифатдаги Демократик партия номзоди Ли Чже Мён президентликда ғалаба қозонди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ижодий имтиҳон бўлғуси журналистларни саралайди
- 3 соат аввал
- Таълим
Ядро фақат хавф дегани эмас...
- Кеча, 18:26
- Жамият