Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Жомбойда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Matiz остида қолиб ҳалок бўлди

Жорий йил 12 декабрь куни соат 19:45 атрофида 28 ёшли С.М. Matiz машинасида «Тошкент—Самарқанд» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганида йўлнинг Жомбой туман, «Қорамўйин» маҳалласи ҳудудида пиёдалар ўтиш жойидан чапдан ўнг томонга кесиб ўтаётган велосипедчи 50 ёшли Ҳ.Б.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса оқибатида велосипедчи Ҳ.Б. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.