Туркияда сайёҳлик автобуслари иштирокида иккита ЙТҲ содир бўлди
- 28.01.2023 22:04
- 53
- Хориж
Сайёҳлар бўлган микроавтобус маҳаллий вақт билан соат 10.30 атрофида Гестерли қишлоғи яқинидаги трассада устунга бориб урилган. "Йўл транспорт ҳодисаси натижасида ҳайдовчи, гид ҳамда Бразилия, Колумбия, Мексика, Боливия, Уругвай, Аргентинадан 12 нафар сайёҳ жароҳат олди", дейилади агентлик хабарида.
Жароҳатланганларга ёрдамга кетаётган тез ёрдам машинаси ҳам аварияга учраган. Ёмғирдан кейин муз туфайли ағдарилиб кетган транспортдаги олти шифокор жароҳат олган.
Тахминан шу вақтда Акташ провинциясида яна бир сайёҳлик микроавтобуси ағдарилиб кетиши натижасида 59 ёшли йўловчи ҳалок бўлган, 27 киши жароҳат олган.