Вилоятимизда кунига 150 тадан кам бўлмаган автоҳалокат қайд этилади. Уларнинг 30-35 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслик билан боғлиқ
- 02.02.2023 20:26
- 72
- Самарқанд
Мутасаддиларнинг қайд этишича, яқин кунларда Самарқанд шаҳридаги 14 та участкада 52 та кузатув камерали ўрнатилади.
Давлат раҳбарининг тегишли қарори асосида ўрнатилаётган бу қурилмалар йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлайди. Улар хавфсизликни таъминлашда муҳим омил бўлиши билдирилмоқда.
Ўтган йили вилоятда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари (11547 та)нинг 537 таси ёки 45,5 фоизи пиёдаларни уриб юборишни ташкил қилган.
Шунингдек, 362 таси тўқнашув, 116 таси велосипедчини уриб юбориш, 67 таси бирор тўсиққа бориб урилиш, 56 таси ағдарилиш, 30 таси турган транспортга бориб урилиш, 3 таси от-аравани уриб юбориш, 10 таси бошқа турдаги йўл-транспорт ҳодисалари бўлган.
Теглар:
автоҳалокат
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Хотин-қизлар спортда беллашди
- 3 соат аввал
- Спорт
Судья ва ёшлар учрашуви ўтказилди
- Бугун, 11:51
- Самарқанд
Самарқанд декларацияси
- Бугун, 11:12
- Долзарб