Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Журналист бўлишни истайсизми?

Унга олий ўқув юртларининг юқори курсларида таҳсил олаётган ёки битирган, журналистикага қизиқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқиш 2018 йил декабрь ойидан 2019 йил июнь ойига қадар давом этади.

Машғулотлар ҳафтада икки кун журналистика соҳаси мутахассислари, оммавий ахборот воситаларининг тажрибали ходимлари томонидан олиб борилади. Амалий машғулотлар, ижодий семинарлар оммавий ахборот воситалари таҳририятларида олиб борилади ва уларга тажрибали журналистлар мураббийлик қилади.

Курсни муваффақиятли битирганларга белгиланган намунадаги сертификат берилади ҳамда вилоятдаги оммавий ахборот воситаларига ишга таклиф этилади.

Марказда ўқиш бепул.

Ўқиш истагида бўлганлар 2018 йил 1 декабрга қадар “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятига (Самарқанд шаҳри Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй, телефонлар: 233-91-51, 233-91-78, 233-91-58 www.zarnews.uz; @zarnews_uz; twitter.com/zarnews_uz; www.facebook.com/zarafshon.gazetasi; E-mail:[email protected]) мурожаат қилишлари мумкин.