Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Карантинда вақтни қандай ўтказяпмиз?” танловининг самарқандлик ғолиби тақдирланди

2020 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари комиссияси томонидан БМТ аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда “Карантинда вақтни қандай ўтказяпмиз?” мавзусида видеороликлар танлови эълон қилинган эди.

Танловга жорий йилнинг 29 мартидан 25 майига қадар 89 нафар иштирокчидан 117 та видеоролик қабул қилинди.

Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда БМТ аҳолишунослик жамғармаси вакилларидан иборат ҳакамлар ҳайъати тақдим этилган ҳар бир видеоролик билан танишиб, уларни холисона баҳолади.

13-17 ёшли ўсмирлар ўртасида ўтказилган танловнинг “Мақсадимга эришиш йўлидаги ғояларим” йўналиши бўйича 2-ўринни эгаллаган самарқандлик Темур Эргашевга ҳам ташкилотчиларнинг эсдалик совғаси топширилди.