Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Каттақўрғон шаҳридаги сайёр қабулда фуқароларнинг 183 та мурожаати тингланди

Каттақўрғон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, секторлар ва бошқармалар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди.

5 соат давом этган сайёр қабулда 183 та мурожаат тингланди. Унда асосан ишсизлик, ичимлик суви, уй-жой, йўл қурилиши, электр, газ каби масалалар бўйича мурожаатлар бўлди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилинди,  айримларига муддатлар белгиланди.

- Икки йилдан буён қизим ўзига муносиб иш тополмаётган эди,  - дейди Матлуба Эгамбердиева. – Сайёр қабулда мурожаатим тингланиб, шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қизим боғчага ишга жойлаштирилди. Халқ дардини тинглаб, уни ҳал этишда кўмак бераётган инсонларга катта раҳмат.

Бахтиёр МУСТАНОВ.