Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Келаси йил Самарқанддаги 2 303 та қурилиш-пудрат ташкилотларининг атиги 317 таси тендерларда қатнашиши мумкин. Нега ҳаммаси эмас?

Вилоятда рўйхатдан ўтган қурилиш-пудрат ташкилотларининг 1 090 таси тўлиқ қувватда фаолият кўрсатмоқда.

Шаҳар ва туманларда қурилаётган ижтимоий соҳа объектлари ҳамда уй-жойларда 226 та пудрат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. (Вилоятда 101 та ижтимоий соҳа объектлари қуриляпти (бунинг учун 362,4 миллиард сўм маблағлар ажратилган).

Уларда 4 155 нафар ишчилар бор ва шундан 842 нафари олий маълумотга эга.

Дарвоқе, вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳамда буюртмачи ташкилотлар орқали Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти қошида ташкил этилган архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида пудрат ташкилотларидаги ходимларнинг касбий малакасини ошириш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

Вилоятдаги қурилиш-пудратчи ташкилотлар электрон рўйхатига кириш имкониятига (молиявий ҳолати, бажарган иш ҳажмлари, доимий ишчи ходимлари ва машина механизмларга) эга 317 тадан ортиқ қурилиш ташкилотлари рўйхати шакллантирилган.

Эслатиб ўтамиз, яқин келажакда фақат Қурилиш вазирлигининг электрон рўйхатига киритилган ташкилотлар тендерда қатнашишлари мумкин бўлади.

Юқоридаги 10 000 тага яқин ишчи-ходимлари бўлган 317 та қурилиш корхонаси вазирлик томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.