Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кейинги 5 кунда Самарқанддаги табиий газ таъминоти босимида вақтинчалик пасайиш кузатилади

Самарқанд вилоятидаги аксарият ҳудудларда марказлашган иссиқлик тизими мавжуд эмаслиги сабабли аҳоли ўз уйларини табиий газ ва электр энергияси манбалари орқали иситмоқда. Охирги кунлардаги қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши аҳоли газ истеъмоли миқдорини кескин кўпайтирди. Бунинг оқибатида бир қатор ҳудудларда табиий газ босимининг пасайиши кузатилмоқда.

Газ босими пастлиги туфайли вилоятдаги аҳоли хонадонларини иситиш муаммоси долзарб бўлиб турибди ва юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича Самарқанд вилояти учун газ магистраль қувурларидан қўшимча равишда табиий газ олиш бўйича талабнома берилган.

Кейинги 5 кун - жорий йилнинг 14 январидан 19 январигача вилоятдаги табиий газ таъминоти бўйича узилишларни бартараф этиш режалаштирилган.

«Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узур сўрайди.

«Ҳудудгаз Самарқанд» МЧЖ матбуот хизмати.