Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кичик тадбиркорлик хизматлари ҳажми 7885 миллиард сўмга етди

Жорий йилнинг 11 ойида қишлоқ жойларида кўрсатилган бозор хизматлари 3910,4 миллиард сўм ёки умумий кўрсатилган хизматларнинг 35,1 фоизини (2018 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 108,5 фоиз) ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик хизматлари ҳажми 7885,1 миллиард сўмга етди ва 2018 йил 11 ойи билан солиштирганда 1148,9 миллиард сўмга ошди. Кичик тадбиркорликнинг улуши кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида 70,8 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таққослаганда 3,2 фоизга камайди.

Уларнинг улуши камайганлиги кўпроқ йирик корхоналар ҳажмининг ошиши билан изоҳланади. Яъни, банк хизматларининг ошиши ҳамда фоизларнинг юқорилиги, депозитарийларнинг хизматлар (омонатлар бўйича хизматлар) фоизлари кўпайганлиги, ҳаво транспортининг ташиш ва логистика хизматлари, олий таълим муассасаларида тўлов шартномаларининг ошиши ва ўқиш учун қўшимча тўлов асосида талабалар қабул қилинишида кузатилди.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.