Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кинога тушдингизми?

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти филиали томонидан шаҳар ва қишлоқларда миллий кинофильмлар намойиш этилмоқда.

– Шу пайтгача жойларда кўчма кинотеатрлар орқали “Ватан манзиллари” рукни остида ишланган юртимиздаги бунёдкорлик ишлари, муқаддас қадамжоларнинг обод этилгани ҳақидаги ҳужжатли фильмлар ҳамда “Тинчлик ортида”, “Элпарвар”, “Исломхўжа” сингари ватанпарварлик ва тарихий мавзулардаги бадиий фильмлар намойиш этилди, – дейди “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси Самарқанд вилояти филиали раҳбари Ф.Розиқов. – Бу фильмларни 6 мингдан ортиқ томошабинлар томоша қилди. 12 августдан бошлаб ушбу кинокартиналарни Самарқанд шаҳридаги “Шарқ юлдузи” кинотеатрида имтиёзли нархларда  намойиш этиш режалаштирилган.