Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирус юқтирган беморлар сони бўйича Испания Италиядан ўзиб кетди

Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар бермоқда.

Испания Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда касалланганлар сони 117 минг нафарга етган. Бу ҳолат Италияда 115 мингдан ортиқни ташкил этмоқда.

Испанияда фавқулодда тайёргарлик ҳолати 11 апрелга қадар узайтирилган. Аҳоли фақатгина ўта зарур ҳолларда кўчага чиқишлари мумкин. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари хариди учун, касалхонага етиб олиш учун, соғлиги ёмонлашган одамларга ёрдам кўрсатиш учун ва касблари тақозо қилган ҳодимларга ишхонага етиб олишлари учун рухсат берилган.

Ҳукумат 9 апрелга қадар мамлакатдаги барча ҳаётий зарурат билан боғлиқ бўлмаган фаолиятларни тўхтатган.