Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавирусга қарши эмлашда мумкин бўлмаган 5 та асосий ҳолат бор

Жорж Мэйсон университети (АҚШ) тизимли биология мактаби профессори, Россия Фанлар академияси Тиббий генетик тадқиқотлар маркази бош илмий ходими Анча Баранова коронавирусга қарши эмлашда мумкин бўлмаган бешта асосий кўрсатмани айтиб ўтди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Мутахассис таъкидлашича, ўткир нафас йўллари инфекциялари, коронавирусга ижобий тест, «пост-ҳолат» (коронавирус инфекциясининг 12 ҳафтагача давом этадиган узоқ муддатли оқибатлари), IgM антителлар ва оғир касаллик мавжуд бўлган тақдирда эмланмаслик керак.

Агар қонда М иммуноглобулини аниқланган бўлса, бу организмда иммунитет жавоби шаклланишда давом этаётганидан далолат беради, дейди профессор. Яъни, бу ПCР-тести салбий бўлса ҳам инсон вирус билан алоқадалигини тушунтиради. Эҳтимол, вирус ичакларда ёки бошқа жойда "яширинган" бўлиши мумкин. Ушбу ҳолат персистенция (микроорганизмларнинг патоген турларининг эгаси танасида узоқ муддатли яшаш қобилияти) деб аталади, деди Анча Баранова.

Биолог организмда IgM бўлмаган ҳолда фақат IgG антителлар мавжудлигини «пост-ҳолат» деб атади. Яъни, IgG мавжудлигида эмлаш мантиқсиз бўлиб, уни кейинга қолдирган маъқул.

Профессор, шунингдек, иммуносупрессия (айрим сабабга кўра иммунитетни тушиши) ёки паришонхотир склероз каби касалликларга қарши кўрсатмаларга ишора қилди. Бундай ҳолатда бемор ўз шифокори билан маслаҳатлашгани маъқул.

Маълумотларга кўра, март ойида Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий вакциналаш бошланиши мумкин. Sputnik бугунги кунда энг оммавий 3 та вакцина ҳақида батафсил маълумот тўплади.

Ўзбекистон 2021 йилнинг июнь ойига қадар аҳолининг 60 фоизини эмлашни режалаштирган. Ушбу мақсад учун 2021 йилда 3 триллион сўм маблағ ажратилган.

Бугунги кунда дунёда етакчи 3 та вакцина бор: Pfizer ва BioNTech (АҚШ Буюк Британия), Спутник V (Россия) ҳамда Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica (Хитой). Ушбу вакциналар самарадорлик даражаси 90 фоиздан юқори бўлиб эмлаш икки босқичда амалга оширилади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 минг киши Хитой вакцинаси билан синов тариқасида эмланмоқда. Яқин вақт ичида Pfizer BioNTech ҳамда Спутник V вакциналари ҳам рўйхатга олинади.

Г.Холдорова тайёрлади.