Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Коронавируснинг заиф нуқтаси маълум бўлди

АҚШ ва польшалик олимлар гуруҳи SARS-CoV-2нинг янги дори воситалари нишонига айланиши мумкин бўлган заиф нуқтасини аниқлади. Маълум бўлишича, коронавирус “молекуляр қайчилар”, деб номланувчи ферментлардан фойдаланар экан. Уларсиз вирус кўпайиш ва иммун тизими жавоби учун муҳим бўлган оқсилларни ўчириб қўйиш имкониятини йўқотади. Бу ҳақда 19 октябрь куни Lenta.ru нашри Science Advances журналида чоп этилган илмий мақолага таяниб хабар берди.

“Молекуляр қайчилар” - бу SARS-CoV-2-PLpro ферменти бўлиб, вирус кўпайиши учун зарур бўлган оқсиллар фаолиятини рағбатлантиради. Шунингдек, иммунитет тизимини фаоллаштириш учун сигнал вазифасини ўтайдиган ситокинлар ва химокинлар каби ҳужайраларни нобуд қилади.

Тадқиқотчилар SARS-CoV-2-Plpro‘ни икки йўл билан - VIR250 ва VIR251 ингибиторлари ёрдамида тўхтатиш мумкинлиги аниқлашди. Ушбу бирикмалар фақат коронавирус оқсилларини танийди ва инсон танасидаги бошқа шунга ўхшаш оқсилларга жавоб бермайди.