Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кумушкентликлар маҳалласига раис сайлади

Бугун 1 май куни Оқдарё туманидаги Кумушкент МФЙга янги раис- оқсоқол сайлови бўлиб ўтди.

Оқсоқолликка учта номзод қўйилган бўлиб, кумушкентликлар улар орасидан муносиб раис сайлашди.

Сайловда Зулфия Бердимуродова, Мардонқул Исломов ва ҳозирча раислик қилиб турган Ҳусан Ураловларнинг номзодлари қўйилди.

Кумушкент МФЙда 4787 аҳоли истиқомат қилади. Улардан 18 ёшдан ошганлар сони 2245 нафарни ташкил этади. Шундан сайлаш ҳуқуқига эга вакиллар сони 269 нафар.

Ишчи гуруҳ раиси Рустам Худойбердиев бошчилигидаги сайлов тумандаги 32-умумтаълим мактабида ўтказилди.

Маҳалла раис (оқсоқол)и номзоди учун яширин йўл билан овоз берилди.

Сайловда рўйхатга олинган 306 нафар вакилдан 286 нафари иштирок этди. 11 та сайлов бюллетени бузилган деб топилди. Сайловда иштирок этган номзодлардан З.Бердимуродова 22 та овоз, М.Исломов 32 та овоз, Ҳусан Уралов эса 221 та овоз тўплади.  Шундай қилиб, Ҳ.Уралов навбатдаги уч йиллик муддатга Кумушкент МФЙга янги раис этиб сайланди.