Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Лола: Сиёсатга ҳеч қандай алоқам йўқ, мен ижодкорман

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва ОАВларда хонанда Лоланинг «Севгингни менга айт» деб номланган таронасига ишланган иккинчи клипи баҳс-мунозарага сабаб бўлди. Шу сабаб Лола Instagram’даги саҳифасида ушбу клипига изоҳ берди.

"Сўнгги видео чиққанидан сўнг айрим янгилик сайтлари унинг моҳиятини ва мазмунини ўзгартириб, ўз манфаати йўлида фойдаланишга қарор қилишди. Ҳатто мени ва жамоамни сиёсий характерда изоҳ беришимга мажбурламоқчи бўлишди. Шуни айтмоқчиманки, мен бу мавзуда интервью бермайман ва сиёсатга ҳеч қандай алоқам йўқ.

Мен ижодкорман. Санъат билан шуғулланаман, санъат эса — ҳаётнинг кўзгуси. Ўз ижодимда турли мавзуларга мурожаат қиламан: ижтимоий, ҳаётий, баъзида маиший ва буларнинг барчасини чин кўнгилдан қилишга интиламан. Биз одамлар бемалол нафас олиб, бундан беш йил олдин ҳатто ўйлашга ҳам қўрқадиган фикрларимизни очиқ айта оладиган ўзгаришлар даврида яшаяпмиз.

Бу сафар биз ҳазил аралаш шаклда сатирик видеони яратиб, ижодкорликдаги бюрократия ва тақиқлар мавзусига қўл урдик. Мен ижодкор одамман ва бу каби провакациялар вақтида ягона берадиган изоҳим — мен Ўзбекистон фуқаросиман, ўз Ватанимни севаман, унда яшаётган одамларни яхши кўраман ва нимаики қилмай, унинг келажагига бўлган муҳаббатим сабаб!".