Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мактабларда III чоракдаги дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади

Пандемия даврида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаш ва ортиқча мулоқот қилишларининг олдини олиш мақсадида жорий ўқув йилининг I ва II чоракларида жисмоний тарбия, мусиқа маданияти, технология, тасвирий санъат, чизмачилик, ЧҚТБ ҳамда тарбия фанларини вақтинчалик ўтмаслик тавсия қилинган эди.

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазият барқарорлашганлиги, бугунги кунга келиб деярли барча мактаблар фаолияти йўлга қўйилиб, 90 фоиз ўқувчилар анъанавий шаклда таълим олаётганлигини ҳамда кўпчилик ота-оналар ва педагогларнинг таклифларини инобатга олиб, мактабларда ушбу фанлар III чоракдан яна давом этишини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўқув йилининг биринчи ярим йиллигидаги мавзулар вазирликнинг тавсияларига мувофиқ, тиғизлаштирилган ҳолда (мавзуларни қўшган ҳолда) ўтилади.