Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган фуқаро тезда алимент пулларини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор Н.С.дан ундирувчи М.С. фойдасига бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун қарздорнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳақда Zarnews.uz сайтига Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими хабар бермоқда.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг доимий яшаш жойи кўздан кечирилганда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланмаган ва рўйхатга олинмаган.

Қарздор Н.С.нинг алимент тўловларидан бўлган қарздорлиги 2015 йилнинг январь ойидан шу кунга қадар жами 25 миллион 528 минг сўмни ташкил этган.

Қарздор алимент тўловларини тўлаши лозимлиги ва тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига кўра маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Ижро ҳаракатлари давомида ўзига тегишли хулоса чиқарган қарздор Н.С. ундирувчига 25 миллион 528 минг сўм алимент пули ва 4 миллион 354 минг моддий таъминот пулларини тўлаб берди.