Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маънавият ўғрилари ким, уларга неча чора кўрилмайди?

Самарқанд вилояти ҳокимлигида 15 июль куни ўтказилган аппарат йиғилишида туман, шаҳар газеталарининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва газета-журналларни обуначиларга ўз вақтида етказиб бериш масалалари муҳокама этилди.

Муҳокама давомида газеталар муассислари – туман, шаҳар ҳокимликларининг ўз нашрига эътиборсизлиги танқид қилинди. Айниқса, бу борада Булунғур тумани ҳокимлиги ва “Булунғур ҳаёти” газетасининг муносабатлари, фаолияти мутлақо қониқарсиз, деб таъкидланди.

Шу билан бирга газеталар мазмун-мундарижасини бойитиш, таҳририятларнинг замон билан ҳамнафас бўлиб ишлаши кераклиги қайд этилди.

Вилоятда матбуот тарқатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар томонидан газета-журналлар ўз вақтида обуначиларга етказилмаётгани, шунингдек, обуна пулларининг таҳририятга ўтказиб берилмаётгани таъкидланиб, прокуратура органларига улар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериш кўрсатиб ўтилди.

– Нега товуқ ўғирлаган одамга жавобгарлик белгиланади-ю газеталарини обуначиларга етказмаётган ёки таҳририят пулини бермаётган матбуот тарқатувчи ташкилотга, маънавият ўғрисига чора кўрилмаслиги керак – деди Э.Турдимов. – Ҳуқуқ-тартибот идоралари, аввало прокуратура органлари матбуот тарқатувчи ва таҳририят ўртасидаги шартнома шартларни бажарилишини ўрганиб, улар фаолиятига ҳуқуқий баҳо бериши зарур.