Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк банклар фаолиятига оид қонунларни билмайди(ми?)

2019 йил 5 ноябрда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг ижроси юзасидан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов томонидан чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Авсуски, қонунга киритилган ўзгаришлар, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот олиш учун Марказий бланк вилоят бош бошқармасидан деярли икки ойдан буён бир неча маротаба мурожаат қилишимизга қарамасдан бирорта жавоб ололмадик.

Шунингдек, бошқармадан кредитларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ижросини таъминлаш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режаси юзасидан қилинган ишлар бўйича ҳам кўп бора қилган мурожаатларимиз бесамар кетди.

Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармаси оммавий ахборот воситалари ходимлари мурожаатларига шунчалик бефарқ бўлса, фуқароларнинг банк соҳасидаги мурожаатларига қандай муносабат билдиради? Ёки, Марказий банк вилоят бош бошқармаси банклар фаолиятига оид қонунлардаги ўзгаришларни билмайдими?

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.