Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқишга қабул эълон қилади

ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР!

- фарзандингиз мактаб-интернатда таълимни давом эттиришини истайсизми?

- математика ва физика фанларини чуқур ўзлаштиришиничи?

Унда, сизга Самарқанд шаҳрида янги ташкил этилган Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати яқиндан ёрдам беради.

Мактаб-интернатга айни пайтда умумтаълим мактабларининг 7 ва 8-синфида ўқиётган иқтидорли ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Ўқувчиларга фанлар бўйича биринчи ва олий малака тоифалари ва илмий даражага эга, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, хорижий таълим муассасаларининг еткачи мутахассислари сабоқ беради.

Ўқувчиларнинг математика, физика, информатика ва инглиз тили фанларини чуқур ўрганиши, ушбу фанлардан республика ва халқаро фан олимпиадаларида муваффақиятли иштирок этиши таъминланади.

Фанларни мукаммал ўзлаштириши учун қўшимча фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилади. Энг сўнгги ўқув-лаборатория жиҳозлари, ахборот коммуникация технологиялари, илғор ўқув-методик мажмуалар ҳамда дарсликлар мавжуд. Ўқувчилар мазали 4 маҳал иссиқ овқат билан таъминланади. Спорт ва фаоллар заллари, барча имконият ва шароитларга эга ётоқхона ўқувчилар хизматида.

Мактаб-интернатга синов имтиҳонларидан ўтган 120 нафар ўқувчи қабул қилинади. Имтиҳонлар математика, физика, информатика ҳамда инглиз тили умумтаълим фанлари бўйича, давлат тест маркази билан ҳамкорликда бўлиб ўтади.

Мактаб-интернатда ўқиш истагида бўлган ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

- ота-она аризаси;

- тиббий маълумотнома (086 форма);

- туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

- ота-онасининг паспорт нусхаси;

- 6 дона 3х4 см. ўлчамдаги фотосурат;

- табел нусхаси;

- психолог ташхис хулосаси.

ЎҚИТУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Мактаб-интернатида ўқувчиларга таълим-тарбия бериш истагидаги барча умумтаълим фанлари бўйича биринчи ва олий тоифага эга ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ишга таклиф қилинади.

Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:

- ариза (танловда иштирок этиш учун комиссия раиси номига);

- паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);

- олий маълумоти тўғрисида ҳужжат нусхаси;

- меҳнат дафтарчасининг нусхаси ёки иш стажини тасдиқловчи “Электрон меҳнат дафтарчаси” тизимидан кўчирма;

- фани бўйича тегишли даражадаги миллий сертификат нусхаси;

- тоифасини тасдиқловчи ҳужжати;

- 3х4 см. ўлчамдаги 4 дона фотосурат.

Ҳужжатлар Самарқанд шаҳри Сартепа маскани, 158-“А” уй (собиқ 10-меҳрибонлик уйи) манзилида ўқувчилардан жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача, ўқитувчилардан 20 ноябрдан 10 декабрга қадар ҳар куни (якшанбадан ташқари) соат 9:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (t.me/samarqandvxtb/7400).

Онлайн тартибда 97-910-42-77 телеграмм рақами орқали қабул қилинади.

Мурожаат ва қўшимча маълумот учун телефонлар: 66-221-93-17, 97-910-42-77.

Реклама ҳуқуқи асосида.