Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москва банкларининг бирига номаълум эркак томонидан ҳужум уюштирилган

Дастлабки маълумотларга кўра, Москва шаҳрининг “Земляной Вал” кўчасида жойлашган “Альфа-банк” офисларининг барига номаълум эркак томонидан ҳужум уюштирилган, камида 5 киши гаровга олинган. Номаълум шахс бинони портлатиб юбориш билан таҳдид қилган.

“Номаълум эркак “Земляной Вал”даги “Альфа-банк” биносида камида беш нафар одамни гаровга олган ва бинони портлатиб юбориш билан таҳдид қилмоқда. Банк биносида камида беш киши бор”, дея хабар берди ТАСС билан суҳбатда бўлган манба.

Тақдим этилган маълумотга кўра, тезкор гуруҳларнинг барчаси воқеа жойига йиғилган.