Android qurilmalar uchun Zarnews.uz mobil ilovasi. Yuklab olish x

Муножот Йўлчиева: Самарқанддаги “Мақом”нинг мақомини тинглаб ҳузур қилдим

Самарқанд санъат коллежи концерт залида Самарқанд вилоят маданият бошқармаси қошида фаолият юритаётган “Мақом” ансамблининг илк тақдимот концерти бўлиб ўтди.

Унда иштирок этган Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистон халқ ҳофизи Маҳмуджон Тожибоев, республика мақом маркази раҳбари Сoйибжон Бегматов, вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шарофов ва вилоятимиз санъат аҳли Самарқанд азалдан мақом юрти эканлиги, у боболаримиздан мерос қадим оҳанглиги, халқимизнинг миллий қадриятларини ёшларимизга ўргатишини эътироф этди.

- Бугунги қўшиқларни ҳаяжон билан тинглаб ўтирдим, - дейди Муножот Йўлчиева. – Самарқанддаги “Мақом” ансамблининг айнан ёшлардан таркиб топгани ҳам бизнинг ютуғимиз. Уларнинг аксарияти шогирдларимиз. Бугун уларнинг ижросини тинглаб, берган сабоқларимиз беиз кетмаганига амин бўлдим. Мақом санъатининг ривожланишига Юртбошимиз томонидан эътибор қаратилгани бежиз эмас. Чунки мақом инсоннинг юрагига кириб боради, руҳиятини тарбиялайди. Мақом  қўшиқларини идрок этган сари, инсоннинг маънавий олами бойийди.