Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

"Мустақиллик карвони" Самарқандга келди (фото)

Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган янги лойиҳа - “Мустақиллик карвони” доирасида Президент совғаси Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Мазкур “Библиобус” орқали 14 мингдан зиёд, 12 номдаги бадиий адабиётлар олиб келинди.

Ушбу китобларнинг барчаси шаҳар ва туманларимиздаги умумтаълим мактаблари кутубхоналарига бепул тарқатилиши белгиланган.

Китоблар ичида илк маротаба китоб шаклига келтирилиб, 10 минг нусхада чоп етилган асарларнинг ҳам мавжудлиги ёш китобсеварлар учун аҳамиятли бўлади.