Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нарпай тумани давлат архиви биноси жорий таъмирланди

Мазкур архив биносининг фойдаланишга топшириш маросимида Нарпай тумани ҳокимлиги, вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси мутасаддилари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Самарқанд-Бухоро” магистраль йўли ёқасида жойлашган, 1994 йилда қурилган, дастлаб пахта қабул қилиш пункти сифатида фойдаланилган мазкур бино туман ҳокимининг қарорига асосан Нарпай тумани давлат архивига берилганди.

Жорий йилда туман давлат архивининг 250 миллион сўмдан ортиқ маблағи эвазига бино жорий таъмирланди.

“Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати.