Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Навбоғчиён маҳалласининг янги биноси қад ростлади

Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 27 йиллик байрами арафасида Самарқанд шаҳридаги Навбоғчиён маҳалла марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят ва шаҳар кенгашлари, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги масъуллари, маҳалла фаоллари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят маҳаллалар кенгаши раиси Б.Насриев ва бошқалар барчани байрам билан табриклади.

Замонавий меъморчилик асосида бунёд этилган 2 қаватли бино қурилишини “Evro house” МЧЖ қурувчилари 8 ойда бажаришди. Қурилиш-бунёдкорлик ишларига 855 миллион сўм маблағ сарфланди.

Марказда раис, котиб, маслаҳатчи, ҳудуд профилактика инспектори учун алоҳида хоналар, 60 ўринли мажлислар зали, маҳалла фолиятига оид музей, кутубхона, ошхона, тикувчилик хонаси мавжуд.

Тадбир иштирокчилари марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Маҳалла ёшлари томонидан тайёрланган бадиий барчага байрам кайфияти улашди.

Б.МУСТАНОВ.