Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободнинг таъмирталаб йўллари таъмирланмоқда

Нуробод тумани ҳудудидаги Нуробод-Нурбулоқ-Иштихон республика аҳамиятига эга бўлган йўллар қирқ йилдан ортиқ вақт давомида жорий ёки мукаммал таъмирланмай, яроқсиз аҳволга келиб қолган эди. Бу эса ушбу ҳудудда яшовчи, қолаверса, Нурободга ташриф буюрувчиларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди.

Жорий йилда ушбу йўлларни таъмирлашга эътибор қаратилиб, умумий лойиҳа қиймати 28 миллиард сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиқилди. Жами 31 километрдан иборат бўлган мазкур йўлнинг 18 километрига бугунги кунгача асфальт ётқизиш ишлари ниҳоясига етказилди. Йўлнинг қолган 13 километрига эса ирригация тизимларини йўлга қўйиш, лоток ўрнатиш ҳамда асфальт ётқизишга йўлларни тайёрлаш каби ишлар давом этмоқда.

Йил якунига қадар барча ишлар ниҳоясига етказилиши кўзда тутилган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати