Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олис ҳудудлардаги бўш иш ўринлари ҳақида расмий веб-сайтларда маълумот бериб борилади

Бу Самарқанд вилояти ҳокимининг 2021 йил 16 январда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4940-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги қарорида белгиланди.

Унга кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Ўроқов), вилоят бандлик бош бошқармаси (И.Жабборов) ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига:

- олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходимига бўлган эҳтиёж бўйича бўш иш ўринлари юзасидан маълумотларни ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-кунига қадар расмий веб-сайтларда жойлаштириб бориш;

  - жойларда олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил этиб, уларни чекка ҳудудларда жойлашган, олий маълумотли кадрларга эҳтиёж мажуд бўлган бюджет ташкилотларига ишга жалб этиш, шунингдек, ёш мутахассисларга фаолият юритиш учун зарар шарт-шароит яратиш чораларини кўриш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва (ёки) тиббиёт муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган олий маълумотли мутахассисларга ва (ёки) тиббиёт ходимларига тегишли ҳудудлардаги захира ерлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ер участкалари ажратилади.