Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг саралаш босқичи ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада Самарқанд давлат университетининг “Илҳом”, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг “Ўзбегим”, Самарқанд давлат чет тиллар институтининг “Таржимон” ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалининг “Дастурчилар”, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Архитектор”, Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг “Мароқанд”, “Ипак йўли” халқаро туризм университетининг “Турист” ва Самарқанд давлат тиббиёт институтининг “Avesina” каби жамоалар ўзаро беллашди.

Қизиқарли тарзда ташкил этилган танлов натижаларига кўра, “Илҳом”, “Ўзбегим”, “Архитектор” ҳамда “Мароқанд” ва “Турист” жамоаси навбатдаги босқичга йўлланма олди.

Аббос АСАТОВ.