Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўқишга марҳамат! СамДУ ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактабга қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги 682-сонли қарори асосида ташкил этилган Самарқанд давлат университети ҳузуридаги аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб 2019-2020-ўқув йили учун 7-синфга физика-математика ҳамда кимё-биология йўналишлари бўйича ўқувчиларни қабул қилади.

Қабул тегишлилиги бўйича физика-математика ва кимё-биология фанларидан ўтказиладиган танлов асосида амалга оширилади. Танловда юқори балл тўплаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабга ўқишга қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб битирувчиларига давлат намунасидаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги расмий ҳужжатлар (шаҳодатнома, аттестат) берилади.

Танловда иштирок этишни истаган ўқувчилардан ҳужжатлар 2019 йил 21 сентябргача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари 2019 йил 25 сентябрдан 31 сентябргача бўлиб ўтади.


Ўқувчилардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- ихтисослаштирилган мактаб директори номига ариза;

- туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

- 086/У шаклдаги тиббий маълумотнома;

- 3х4 см. ўлчамдаги 6 дона фотосурат;

- психологик-педагогик диагностика дафтари асосида ўқувчининг ўзлаштириши ҳақида тасдиқланган тавсифнома.


МАНЗИЛ: Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси, 45-уй (собиқ банк коллежи биноси). Мурожаат учун телефон: +99866 232-41-64.