Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Осиё чемпионати (U-23): Терма жамоамиз БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Осиё чемпионати (U-23) нинг ярим финалчи жамоалари номи маълум бўлди.

Бангкокдаги “Ражамангала” стадионида Бирлашган Араб Амирликлари олимпия терма жамоасига қарши ўйнаган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчилари ишончли ғалабага эришди.

5:1 ҳисобида вакилларимиз фойдасига ҳал бўлган учрашув Ўзбекистонни Саудия Арабистони, Австралия, Жанубий Корея олимпия терма жамоаларидан сўнг ярим финалчилар сафига қўшди.

Энди терма жамоамиз ярим финалда Саудия Арабистони олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушади.