Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўз уйида фоҳишахона ташкил қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фоҳишахона фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 21:00 да ўтказилган тезкор тадбирда Яшнобод туманида фоҳишахона борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, 31 ёшли Абдумалик Х. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой берар экан.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилди.