Яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 3 январь куни Самарқанд шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида рўйхатда туриб, Самарқанд шаҳар Буюк Ипак Йўли кўчасида вақтинча яшовчи шахс ўзи яшаб келаётган уйида фоҳишахона ташкил қилгани аниқланди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида фуқаро 500.000 сўм пул эвазига тадбирга жалб қилинган шахсларга жинсий алоқа қилишлари учун алоҳида хона ажратиб, шароит яратиб берган вақтида, ушланиб ҳужжатлаштирилган.

Ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган.