Спа салонни фоҳишахонага айлантирган шахс аниқланди
- 01.10.2020 14:45
- 1066
- Жиноят ва жазо
Тошкентда спа салонда интим хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
26 сентябрь куни соат 22:55 ларда Учтепа туманида профилактик тадбир ўтказилган. Унда жиноят қидирув ходимлари 52 ёшли Абдуғани Х. 600 минг сўм эвазига спа салонда ишрат учун жой ажратиб берганини аниқлашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
фоҳишахона
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа