Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳудудида ёнғин содир бўлди

Бугун, 2019 йил 21 август куни соат 01:54 да, Шайхонтоҳур тумани, А.Навоий кўчаси 69-уйда жойлашган “Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси” ҳудудида жойлашган бинонинг ошхонаси, ёрдамчи хоналари ва том қисми 400 кв.м. майдонида ёнган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 02:00 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 02:45 да қуршаб олиниб, соат 03:36 да ўчирилган.

Ёнғин жойига 12 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.

Ёнғин электр симларни қисқа туташуви оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғинда инсонларни ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади, дея маълум қилди Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси.

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объект раҳбар ҳамда ходимларини, шунингдек фуқароларимизни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини сўраб қолади.