Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон Тошкентдаги ўртоқлик учрашувида Тожикистонни 2:1 ҳисобида енгди

Ўзбекистон ва Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг биринчи бўлимида Ўзбекистон терма жамоаси устунликда ҳаракат қилди. 33-дақиқада Тўраев бошлаб берган ҳужумни Убайдуллаев гол билан якунлади.
Захирадан майдонга тушган тожикистонлик Жўрабоев боши билан гол уриб, орадаги фарқни йўққа чиқарди.

67-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан иккинчи голни урди.
Шу тариқа Ўзбекистон термаси ғалабани тантана қилди.
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Тожикистон 2:1

Голлар: Убайдуллаев (33), Холмуҳаммедов (67 пен) - Жўрабоев (48)
Ўзбекистон: 12.Абдувоҳид Неъматов, 2.Ислом Қобилов, 3.Иброҳим Ҳалил Юлдашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 10.Аброр Исмоилов, 13.Санжар Қодирқулов, 15.Мурод Холмуҳаммедов, 17.Шаҳзод Убайдуллаев, 18.Лутфулла Тўраев, 20.Хожимат Эркинов, 22.Ойбек Бозоров.

Тожикистон: 23.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 4.Хуршед Бекназаров, 5.Манучеҳр Сафаров, 7.Комрон Турсунов, 9.Алишер Жалилов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Аҳтам Назаров, 20.Амирбек Жўрабоев, 21.Манучеҳр Жалилов, 22.Жаҳонгир Эргашев, 24.Давронжон Эргашев.