Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон Туркманистон дарвозасига жавобсиз тўртта гол уриб, кейинги босқичга чиқди

Футбол бўйича 2019 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистонга қарши майдонга тушиб, йирик — 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳисоб ўйиннинг 17-дақиқасида очилди: Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамов бошлаган комбинацияни Жавоҳир Сиддиқов гол билан якунлади. Орадан етти дақиқа ўтиб энди Элдор Шомуродовнинг ўзи маҳорат кўрсатиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Сўнг икки дақиқа ичида футболчиларимиз яна иккита гол уришди — аввалига Жалол Машарипов ўз номини таблога ёздирган бўлса, 42-дақиқа Шомуродов дублни расмийлаштирди.

Энди терма жамоамиз турнинг учинчи босқичида мусобақа фаворити - Японияга қарши ўйнайди. 17 январь куни бўлажак ушбу ўйин натижасига кўра, «F» гуруҳида ким биринчи бўлиши маълум бўлади (ҳозирча — Ўзбекистон 1-ўринда).