Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда 48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берди:

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 3 минг 874 нафарга етди. 3 июнь куни 106, касаллик қайд этилгандан буён эса 3 минг 14 нафар, яъни 78 фоиздан зиёд бемор тўлиқ соғайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 844 бемор даволанмоқда, 9 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.

48 мингдан кўпроқ фуқаро карантин муддатини ўтаяпти. Уларнинг 21 мингдан ортиқроғи стационар шароитда карантинга жойлаштирилган.

Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. Минг афсуски, касаллик аҳоли орасида ҳам қайд этиляпти. Охирги аниқланган 31 беморнинг 3 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида рўйхатга олинган.