Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда биринчи марта: Бугун 10 та миллий телеканаллар машҳур “Ўткан кунлар” фильмининг тўлиқ тасвирини намойиш этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўмаги билан 29 декабрь куни мамлакатимизнинг 10 та миллий телеканаллари “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версиясини бир вақтда намойиш қилиш акциясини ўтказади. Машҳур ёзувчи Абдулла Қодирийнинг романи асосида яратилган ушбу фильм намойиши ёзувчи туғилганининг 125 йиллигига бағишланади.

- Жорий йилда Президентимиз ташаббуси билан 1969 йилда режиссер Йўлдош Аъзамов томонидан яратилган “Ўткан кунлар” фильмининг тўла версияси негатив пленкадан қайта тикланиб, рақамли форматга ўтказилди ҳамда 2019 йил 7 декабрь куни Ўзбекистонга тақдим этилди, - деди “Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Ф.Абдухолиқов. - Таниқли ҳамюртимиз, машҳур хайриячи Алишер Усмоновнинг беминнат кўмагида амалга оширилган ушбу хайрли иш миллий кинематографимизнинг дурдона асарларининг рақамли форматга ўтказилган версиясини Россия кинофондидан қайтариб олиб келиш миллий лойиҳасининг навбатдаги босқичи бўлди. Шу сабабдан "Ўзбеккино" миллий агентлиги ҳамюртимиз Алишер Усмоновга ўзбек халқига қилинган бебаҳо совға учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Эслатиб ўтамиз, “Ўткан кунлар” фильми намойиши бугун, 29 декабрь соат 8:00 дан бошлаб давлат ва нодавлат телеканалларда қуйидаги тартибда бошланади:

  1. «O‘zbekiston» телеканали 21.40 (ўзбек тилида)
  2. «Yoshlar» телеканали 10.20 (ўзбек тилида)
  3. «Mahalla» телеканали 18.30 (ўзбек тилида)
  4. «Oilaviy» телеканали 13.10 (рус тилида)
  5. «Madaniyat va ma‘rifat» телеканали 15.10 (ўзбек тилида)
  6. «Kinoteatr» телеканали 16.40 (ўзбек тилида) ва 20.10 (рус тилида)
  7. “Sevimli” TВ 10.00
  8. “Менинг юртим” ТВ 22.30
  9. “Зўр” ТВ 11.00
  10. “Миллий” ТВ 08.00.

"Ўзбеккино" миллий агентлиги ахборот хизмати.