Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонга қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими кириб келиши маълум қилинди

30 июнь-2 июль кунлари Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво келмоқда. Бу ҳақида human.uz “Ўзгидромет”га асосланиб хабар берди.

Хабарда айтилишича, 30 июнь-1 июль кунлари Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида, 1-2 июль кунлари республиканинг қолган ҳудудларида ўртача ҳароратдан 5-7° даража юқори аномал иссиқ кутилмоқда.

Кундузги вақтларда ҳаво ҳарорати шимолда +40…+43 даражагача, жануб ва чўл зонасида +44, +45 даражагача кўтарилиши тахмин қилинган. Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарёда гармсел шамоли кузатилиши мумкин.