Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзини деразадан ташламоқчи бўлган шахс қутқариб қолинди

Кеча, 23 март куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида яшовчи фуқаро ўзини уйининг деразасидан ташламоқчи бўлаётгани тўғрисида ФВВга хабар берилган.

Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, ўзини деразадан ташламоқчи бўлган, 1963 йилда туғилган фуқаро руҳий касал бўлган.

Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва туман ФВБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ушбу фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.