Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Педагоглар таҳририят билан танишди

Бугун СамДУ ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази тингловчилари учун Самарқанд вилоят Матбуот уйида учрашув ташкил этилди.

Давра суҳбатида вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририяти бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев бугунги кун оммавий ахборот воситалари учун яратилган шарт-шароитлар, уларга қўйилаётган талаблар ҳақида гапирди. Ўқитувчи ва педагоглар ҳам журналистларнинг яқин ҳамкори сифатида ахборотларни олиши ва тарқатишда амалий ёрдам кўрсатиб келаётганини таъкидлади.

- Бу каби учрашувлар биз педагоглар учун айни муддао бўлди, - дейди марказ тингловчиси, Нарпай тумани, 24-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси Гулжаҳон Қурбонова. – Шу пайтгача газетани қўлимизга олсак, асосан чоп этилган мақоланинг мазмунига эътибор қаратардик. Бугун газета тайёрлаш қанчалик машаққат эканлигига амин бўлдик. Айниқса, матбуот тарихи музейини томоша қилиб олам-олам завқландик. Чунки у ерда газеталар тарихи, матбуот билан боғлиқ  ашёлар бир талай экан. Биз экспонатлар тарихи билан танишар эканмиз, бир зумга бўлсада ўша даврни эсга олдик. Давра суҳбати давомида педагогика бўйича билимларимиз баробарида журналистикага қизиқишимиз ва ҳавасимиз ошди.

Ҳусан Элтоев.